Францияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади
Қарор 15 ёшга тўлмаган болаларга қаратилган.

Франция ҳукумати 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чекловчи янги қонунни маъқуллади. Ушбу қонунга кўра, ота-оналарнинг рухсатисиз болалар ижтимоий платформаларда аккаунт очолмайди.
Қонуннинг асосий мақсади — болаларни онлайн хавфлардан, киберзўравонлик ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш. Янги тартиб асосида ижтимоий тармоқлар 15 ёшгача бўлган фойдаланувчилардан рўйхатдан ўтишда ота-она ёки қонуний вакил розилигини талаб қилиши шарт бўлади.
Франция парламенти ушбу қонунни қабул қиларкан, рақамли гигиена ва ёшлар руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларини асосий устувор йўналиш сифатида белгиланади.
Қонун кучга кириши билан платформалар бола фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш бўйича махсус аутентификация тизимларини жорий этишга мажбур бўлади.







