Жаҳон

Лос-Анжелес марказида комендантлик соати жорий этилди

Қарор юзага келган норозилик намойишларини тўхтатишга қаратилган.

Лос-Анжелес марказида комендантлик соати жорий этилди

Лос-Анжелес шаҳрида юзага келган норозилик намойишлари ортидан шаҳар марказида комендантлик соати эълон қилинди. Мер Карен Бассга кўра, вандализм ва талончиликнинг олдини олиш мақсадида 2,5 квадрат километр ҳудудга кириш 20:00 дан 06:00 гача ёпилди. Бу чеклов маҳаллий аҳолига, журналистларга, фавқулодда хизматларга ва уй-жойсизларга татбиқ этилмайди.

 

Полиция департаменти комендантлик соатига қарамай, одамлар тўпланишда давом этаётганини маълум қилди ва оммавий ҳибсга олишлар бошланиши ҳақида огоҳлантирди. 9 июнь тонгида 23 та савдо дўкони талон-тарож қилинган, 500 дан ортиқ одам қўлга олинган.

 

AFP хабарига кўра, сўнгги беш кун ичида Трамп маъмуриятининг иммиграция сиёсатига қарши норозилар бир нечта кўчаларни эгаллаб олган. Айримлар полиция билан тўқнашган, машиналарга ўт қўйган ва дўкон ойналарини синдирган.

 

Мер Бассинг айтишича, зўравонлик лавҳалари бутун шаҳарда инқироз ҳолати юз бераётгандек тасаввур уйғотмоқда, аммо бу ҳақиқат эмас. У, шунингдек, президент Доналд Трампни ICE рейдларини тўхтатишга чақириб, бу масалада бевосита боғланишга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Лос-Анжелес марказида комендантлик соати жорий этилди | Zamon.uz