Россия қора кунларга тайёр эмас
Миллий фаровонлик фонди захираси камаймоқда.

Миллий фаровонлик фонди Россия ҳукуматининг инқирозли кунлар учун асосий захираси тез суръатда камаяётганини маълум қилди. Гаидар институти таҳлилига кўра, агар нефть нархлари паст даражада қолса, фонднинг ликвид активлари 2026 йилгача тугаб кетиши мумкин.
Сўнгги икки йил ичида фонд ҳажми уч баробар қисқарди: 113,5 миллиард доллардан 37,4 миллиард долларгача камайди. Ҳозирда фақат 139,5 тонна олтин ва 153,7 миллиард юань қолган. Бу фонд ташкил этилгандан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Миллий фаровонлик фонди маблағлари ҳисобидан Россияда субсидия, ҳарбий харажатлар ва буджетдаги камомадлар қоплаб келинмоқда.







