Суриянинг шимоли-ғарбий қисмига дронлар ҳужум қилди
Зарбалар оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

2025 йил 10 июнь куни Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида дрон зарбалари оқибатида автомобиль ва мотоцикл нишонга олинган, натижада икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Араб Невс ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужумлар Идлиб вилоятида содир бўлган. Мазкур икки дрон зарбаси учун ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Бироқ, маълумки, бу ҳудудда илгари ҳам АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан террорчи гуруҳларга қарши зарбалар берилган.
2025 йил бошида АҚШ «Ал-Қоида»нинг Сурия бўлинмаси — “Хуррас ад-Дин” раҳбариятига қарши амалиёт ўтказганини ва бир нечта қўмондонлар йўқ қилинганини билдирган эди. Айни гуруҳ ўтган йил охирида Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгач, исёнчилар томонидан тузилган муваққат ҳукумат буйруғи билан тарқатиб юборилаётганини маълум қилган эди.
Шунингдек, Сурияда АҚШ қўшинлари ҳанузгача "Даиш" (ISIS) террорчилик гуруҳига қарши курашиш мақсадида халқаро коалиция таркибида фаолият юритмоқда.
Май ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтган саммитда АҚШ президенти Доналд Трамп суриялик янги етакчи Аҳмад Аш-Шараъани "Даиш"нинг қайта фаоллашувига йўл қўймасликда Вашингтонга ёрдам беришга чақирган.







