Жаҳон

Telegram серверлари ФСБга алоқадор тизимлар томонидан бошқарилмоқда

Бу Telegram'нинг махфийлиги ҳақида жиддий саволлар туғдирмоқда.

Telegram серверлари ФСБга алоқадор тизимлар томонидан бошқарилмоқда

 “Важные истории” нашри Telegram мессенжери сервер инфратузилмаси бўйича ўтказган суриштирувда платформа фойдаланаётган серверлар ва инфратузилма Россия махфий хизматларига яқин шахслар томонидан бошқарилаётганини аниқлади.

 

Маълумотларга кўра, Telegram орқали ўтадиган IP-манзилларнинг асосий қисми Global Network Management Inc компаниясига тегишли бўлиб, унинг эгаси Владимир Веденеэв ҳисобланади. 2018 йилги суд ҳужжатларига кўра, у Telegram Corp’нинг молиявий директори бўлган.

 

Telegram 2020 йилдан бошлаб ушбу компания хизматларидан фойдаланишни бошлаган. Аввал бу IP-манзиллар Санкт-Петербургдаги GlobalNet компаниясига тегишли бўлган. Кейинчалик GlobalNet ва DATAIX тармоқлари бирлашган ва ҳозирда улар ФСБ, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигига хизмат кўрсатувчи ёпиқ марказлар билан боғлиқ.

 

Шунингдек, "Электронтелеком" компанияси ҳам Telegram'га IP-манзилларни тақдим этади. 2024 йилгача унинг эгаси ҳам Веденеэв бўлган, ҳозир эса уни унинг қариндошлари бошқаради. Суриштирув Telegram'нинг махфийлиги ҳақида жиддий саволлар туғдирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Telegram серверлари ФСБга алоқадор тизимлар томонидан бошқарилмоқда | Zamon.uz