Жаҳон

6 йил давом этган ҳаводаги фирибгарлик фош бўлди

Авиакомпанияларни алдаган эркак йиллар давомида бепул учиб юрган.

6 йил давом этган ҳаводаги фирибгарлик фош бўлди

 

АҚШнинг Жанубий Флорида штатида яшовчи 35 ёшли Тайрон Александр ўзини авиакомпания ходими сифатида таништириб, 6 йил давомида самолётларда бепул парвозлар қилганликда айбланмоқда. Унга нисбатан фирибгарлик ва хавфсизлик зонасига ноқонуний кириш бўйича жиноят иши очилган. Александр 30 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Хабарларга кўра, 2018 йилдан 2024 йилгача у еттита йирик АҚШ авиакомпаниясининг тизимига кириб, ўзини стюард, баъзида ҳатто учувчи сифатида кўрсатган. Шу тарзда у 120 дан ортиқ рейсда текинга парвоз қилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, Александр сохта кўкрак нишонлари рақамлари, уйдирма ишга қабул қилинган саналар ва бошқа ёлғон маълумотлар орқали авиакомпанияларнинг ички бронь тизимларига кирган. У махсус ходимлар учун мўлжалланган имкониятлардан фойдаланган, бироқ йиллар давомида бу фаолият деярли фош этилмаган.

 

Ушбу ҳолат авиация тизимларининг ахборот хавфсизлиги ва ички назорат механизмлари борасида кескин саволлар туғдирди. Фирибгарнинг қандай аниқлангани ҳозирча очиқланмаган.

 

Мазкур воқеа Стивен Спилбергнинг “Иложи бўлса, мени тут” (Catch Me If You Can) номли машҳур фильмидаги сюжетни эслатади. Унда бош қаҳрамон Френк Абагнейл ҳам 1960 йилларда ўзини учувчи сифатида кўрсатиб, бир неча йил давомида фирибгарлик қилган эди. Афтидан, бу фильм Александрга ҳам “илҳом” бўлган кўринади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

6 йил давом этган ҳаводаги фирибгарлик фош бўлди | Zamon.uz