Жаҳон

Дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири уйғонди

Килауэа 100 метр баландликда лава сочмоқда.

Дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири уйғонди

 

Гавайи оролларидаги энг фаол вулқонлардан бири — Килауэа — яна уйғонди. Бу ҳақда Тҳе Индепендент нашри хабар берди. Ушбу ҳодиса 2024 йил декабридан бери рўй бераётган 25-ҳолати сифатида қайд этилди.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, лава оқими тахминан 100 метр баландликка кўтарилмоқда. Мутахассислар ҳозирча аҳоли учун бевосита хавф йўқлигини билдирмоқда, бироқ жараён доимий мониторинг остида сақланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Килауэа вулқони Гавайи архипелагининг энг йирик ороли — Катта оролда жойлашган бўлиб, баландлиги 1250 метрга тенг. У дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири саналади. Килауэанинг отилишлари баъзида бир неча кун, баъзида эса ойлар давом этади. Хусусан, 2018 йилда бўлган кучли отилиш 700 дан ортиқ уйларнинг вайрон бўлишига олиб келган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири уйғонди | Zamon.uz