Эрон ядровий қурол яратиш устида фаол ишламоқда
Бу ҳақда Арканзас штати республикачи сенатори маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон ядровий қурол яратиш бўйича фаол қадамлар ташлаётганини тасдиқлади.
Бу ҳақда Арканзас штатидан республикачи сенатор Том Коттон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
"Бугун Пит Ҳегсет (Мудофаа вазири) Эрон ядровий қурол яратиш устида фаол иш олиб бораётганини тасдиқлади. Миллий хавфсизлигимиз, иттифоқчиларимиз ва минтақадаги миллионлаб тинч аҳоли хавфсизлиги учун бунга йўл қўйиб бўлмайди", — деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни MAQATE (MAGATE) бош директори Рафаэл Мариано Гросси ўтган йилларда антропоген уран зарралари топилган учта жой, шунингдек, айрим бошқа объектлар Эрон 2000 йиллар бошида тугатган “эълон қилинмаган тузилган ядровий дастур”нинг бир қисми бўлганини маълум қилган эди. Гроссининг қайд этишича, у ерда декларация қилинмаган ядровий материаллар ишлатилган.







