Жаҳон

Хитой дунёдаги энг катта амфибия самолётини ишлаб чиқаради

Хитой ҳавода ҳам, сувда ҳам ҳаракатлана оладиган улкан самолётни тақдим этди.

Хитой дунёдаги энг катта амфибия самолётини ишлаб чиқаради

 

Хитой авиация саноатида муҳим бурилиш юз берди. Мамлакат дунёдаги энг йирик амфибия самолёти AG600 ни оммавий ишлаб чиқаришга рухсат олди. 11 июнь куни ишлаб чиқариш учун барча зарур лицензиялар қўлга киритилганини Хитойнинг Авиация Саноати Корпорацияси (AVIC) расман тасдиқлади.

 

AG600 ўз ҳажми билан кўпчиликни ҳайратга солмоқда: самолётнинг узунлиги — 38,9 метр, қанотлар кенглиги — 38,8 метр, баландлиги эса 11,7 метрни ташкил қилади. Бу ўлчамлар уни стандарт тор-фюзеляжли йўловчи самолётлардан ҳам йирикроқ қилади. У максимал 60 тоннагача юк кўтариб, 4500 километргача масофани босиб ўтишга қодир.

 

Мазкур амфибия самолёти асосан ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қўлланилади — у бир сафарда 12 тонна сув олиб, олов ўчириш ишларини бажариши мумкин. Шунингдек, у денгизда қутқарув, кузатув, йўловчи ва юк ташиш, ҳатто геологик разведка вазифалари учун ҳам мослаштирилган.

 

AG600 нафақат Хитой, балки бутун Осиё авиацияси учун технологик ютуқ саналади. Унинг кўп функцияли дизайни келажакдаги глобал экологик ва хавфсизлик муаммоларига самарали ечим бўлиши мумкин.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"