Жаҳон

Исроил Эронга ҳаводан зарбалар берди Ҳужум оқибатида икки эронлик физик ҳалок бўлди.

Ҳужум оқибатида икки эронлик физик ҳалок бўлди.

Исроил Эронга ҳаводан зарбалар берди     Ҳужум оқибатида икки эронлик физик ҳалок бўлди.

Исроил томонидан Теҳронга уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида икки нафар машҳур эронлик ядро физиклари — Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ва Эрон Атом энергияси ташкилотининг собиқ раҳбари Ферейдун Аббосий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг расмий Тасним ахборот агентлиги хабар берди.

 

Агентликнинг маълум қилишича, ҳужум бугун эрта тонгда амалга оширилган ва унинг нишонида Эроннинг ядро дастурига алоқадор шахслар ва иншоотлар бўлган. Ҳалок бўлган физиклар Эроннинг ядровий салоҳиятини шакллантиришда муҳим роль ўйнаган шахслар ҳисобланади.

 

Аввалроқ Исроил Мудофаа кучлари матбуот хизмати мамлакат ҳаво кучлари Эрондаги “ядровий дастур ва ҳарбий объектларга алоқадор ўнлаб нишонлар”га зарба бераётганини маълум қилганди. Реутерс ахборот агентлигининг ёзишича, зарбалар орасида Эрон ҳарбий қўмондонлари ҳам нишонга олинган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Исроил Эронга ҳаводан зарбалар берди Ҳужум оқибатида икки эронлик физик ҳалок бўлди. | Zamon.uz