Кўр сичқонларнинг кўриш қобилияти нанопротез ёрдамида тикланди
Тажриба давомида сичқонлар яна ёруғликка реакция билдирган.

Хитойлик олимлар теллюр наносимлардан тайёрланган тўр парданинг нанопротезини сичқонларга имплантация қилиш орқали уларнинг кўриш қобилиятини қисман тиклашга муваффақ бўлишди. Ушбу технология зарар кўрган фоторесепторларни четлаб ўтиб, ёруғлик сигналларини тўғридан-тўғри кўрув нервига узатади.
Тажриба давомида сичқонлар яна ёруғликка реакция билдирган ва оддий тасвирларни ажрата бошлаган. Энг эътиборлиси, бу протез инфрақизил нурларни ҳам қабул қилади ҳамда ташқи қувват манбаларига эҳтиёж сезмасдан ишлайди.
Олимлар бу усул келажакда пигментли ретинит ва макулодистрофия каби тўр парда касалликларига чалинган миллионлаб инсонларга умид бағишлаши мумкинлигини таъкидламоқда.







