Еврокомиссия раҳбари Исроил ва Эронни кескинликни камайтиришга чақирди
Урсула Исроил президенти билан телефон орқали суҳбатлашди.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Исроил президенти Исаак Гертсог билан телефон орқали суҳбатлашиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди ва томонларни кескинликни юмшатишга чақирди.
Фон дер Ляен Х ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотида Исроилнинг ўзини ва халқини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаганини, шу билан бирга минтақавий барқарорликни сақлаш зарурлигини таъкидлади.
У, шунингдек, барча томонларни максимал даражада вазминлик билан ҳаракат қилишга ва зиддиятни кучайтирмасликка чақирди.







