АҚШнинг ўнлаб ҳарбий самолётлари шарққа йўл олди
Самолётлар Атлантика океани орқали шарққа қараб ҳаракатлана бошлаган.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ўнлаб КС-135 Стратотанкер ёнилғи қуйиш самолётлари базаларни тарк этиб, Атлантика океани орқали шарққа қараб ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда Флигҳтрадар24 ва бошқа авиация кузатув платформалари хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, 16–27 июнь кунлари Финляндияда бўлиб ўтадиган НАТОнинг “Atlantic Trident 25” машғулотларига айнан шундай турдаги самолётлар жалб этилган.
Бироқ айрим кузатув каналлари бу ҳаракат Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Расмийлар бу борада ҳали изоҳ бергани йўқ.







