Перу пойтахти яқинида кучли зилзила содир бўлди
Шаҳарда 6,1 магнитудали кучли зилзила қайд этилган.

Перу пойтахти Лима яқинида 6,1 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Перу геофизика институти хабар берди.
Зилзиланинг эпицентри Каллао провинциясидан 30 км жануби-ғарбда, 49 км чуқурликда жойлашган. Табиий офат пойтахт ва унга яқин ҳудудларда сезилган.
Ҳозирча зилзила оқибатида қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумотлар берилмаган. Маҳаллий расмийлар ҳолатни ўрганмоқда.
Мутасаддилар аҳолига ҳушёр бўлишни ва расмий манбалардан келаётган маълумотларни кузатиб боришни тавсия қилмоқда.






