Қуёшда энг кучли чақнаш қайд этилди
Чақнаш 18 дақиқа давом этган.

15 июнга ўтар кечаси Қуёшда М тоифасига кирувчи кучли чақнаш қайд этилди. Амалий геофизика институти маълумотига кўра, чақнаш 18 дақиқа давом этган ва Ерга бевосита хавф туғдирмаган. Бироқ бу июнь ойидаги энг кучли ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, яқин икки кун ичида шунга ўхшаш кучдаги бир нечта чақнашлар такрорланиши мумкин.
Қуёш чақнашлари нурланиш кучига кўра А, Б, С, М ва Х синфларга бўлинади. Улар магнит бўронларини юзага келтириши, электр тармоқлари, радиоалоқа ва навигация тизимларига таъсир ўтказиши мумкин. Шунингдек, бундай даврда об-ҳавога сезгир инсонлар ўзини нохуш ҳис қилиши эҳтимол.







