Россия–Украина музокаралари яна Истанбулда ўтказилиши мумкин
Истанбул музокаралар учун яна муҳим платформа бўлади.

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи яна Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков gazeta.ru нашрига берган баёнотида маълум қилди.
Песковнинг сўзларига кўра, Истанбул олдинги марта бўлгани каби, яна музокаралар учун муҳим платформа вазифасини бажариши мумкин. Бироқ, у ҳозирча учрашувнинг аниқ санаси белгиланмаганини таъкидлаб ўтди.







