Теҳронликлар пойтахтни оммавий тарк этмоқда
Бошпаналарнинг етишмаслиги аҳолини ваҳимага солмоқда.

Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари туфайли кўплаб эронликлар хавфсизроқ жой излаб Теҳронни тарк этмоқда. CNN хабарига кўра, шаҳарда бомбапаноҳлар етишмаслиги аҳолини янада ваҳимага солмоқда.
Исроил зарбаларидан зарар кўрган "Саодатобод" маҳалласи фуқаролари портлашлар бутун уйларни ларзага келтирганини айтишган. Ертўлалар ва метролар бошпана сифатида ишлатилмоқда. Теҳрон метроси кечадан бошлаб тўхтовсиз ишламоқда.
Шаҳарда кундалик ҳаёт қисман давом этмоқда. Дўконлар тўла, аммо газ ва нақд пул учун навбатлар узоқ. Одамлар озиқ-овқат, сув ва зарур маҳсулотларни захарламоқда.
Пойтахтни тарк этаётганларнинг аксарияти Каспий денгизи бўйидаги ҳудудларга йўл олмоқда. Йўллардаги тирбандликлар ва бензин тақчиллиги эса муаммони янада кучайтирмоқда.







