Жаҳон

Туркияда иккита ҳаво шари қулаб тушди

Ҳаво шарининг қулашига кучли шамол сабаб бўлган.

Туркияда иккита ҳаво шари қулаб тушди

 

Туркиянинг машҳур туристик минтақаси Кападокияда икки ҳаво шари қулаб тушди. Аксарай вилоятида юз берган ушбу ҳодисада бир киши ҳалок бўлди, яна 12 киши тан жароҳати олган.

 

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, ҳалок бўлган шахс 37 ёшли шар учувчиси бўлиб, у шар қўнаётганда сават остида қолиб кетган. Жабрланганлар орасида Индонезиялик сайёҳлар бўлган.

 

Воқеа жойига зудлик билан полиция, қутқарувчилар ва ўт ўчириш бригадалари етиб келган. Ярадорлар яқин касалхонага етказилган, уларнинг аҳволи енгил деб баҳоланмоқда.

 

Расмийларнинг маълумотларига кўра, ҳаво шарларининг парвози тонгги соат 5:00 атрофида, машҳур Ихлара водийсидан бошланган. Тахминан 7:00 да эса кучли ва кескин шамол бошланиб, иккала шарни бошқарувдан чиқарган. Қанча баландликдан қулагани ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

custom img

“Росатом” Қозоғистонда янги АЭС қуради. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтирадими?

Молиявий қийинчиликлар фонида “Росатом” Қозоғистоннинг “Балхаш” АЭСини қуриш бўйича шартнома имзолади.

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

custom img

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

custom img

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"