Юнонистонда гуманоид роботлар Олимпиадаси ўтказилади
Гуманоид роботлар илк бор спорт Олимпиадасида қатнашади.

2025 йил 29 августдан 2 сентябргача Юнонистон тарихий воқеага мезбонлик қилади – бу ерда илк бор гуманоид роботлар Олимпиадаси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида одамларга ўхшаш машиналар анъанавий спорт турларида – югуриш, сакраш, найза улоқтириш каби мусобақаларда ўзаро куч синашади.
Шунингдек, роботлар чаққонлик, реакция тезлиги ва мураккаб ҳаракатларни бажара олиш қобилиятлари бўйича ҳам беллашадилар.
Олимпиада доирасида кенг илмий дастур ҳам режалаштирилган. Унда олимлар, муҳандислар, талабалар ва сунъий интеллект ихлосмандлари иштирок этиб, маърузалар ўқишади, амалий машғулотлар ва технологик ютуқларини намойиш этишади.







