АҚШда поезд юк машинасини уриб юборди
Поезд юк машинасини бир неча метр орқага судраб кетган.

АҚШнинг Иллинойс штатида жойлашган LaGrange шаҳрида юк поезди ярим тиркамали юк машинасига бориб урилди. Ҳодиса 13 июнь куни соат 14:00 атрофида La Grange Road темирйўл кесишмасида юз берди. Полиция маълумотига кўра, ҳалокат вақтида машина темирйўл кесишмасида тўхтаб турган бўлган.
Зарбадан сўнг юк машинаси поезд томонидан бир неча метр орқага судраб кетилган. Бахтли тасодиф туфайли воқеада қурбонлар қайд этилмади. Бироқ ҳодиса ортидан барча транспорт ҳаракати тўхтатилиб, аҳолидан бошқа йўллардан фойдаланиш сўралган.
Metra BNSF темирйўл линиясида қатнов вақтинча тўхтатилди. Fairview Avenue ва Berwyn оралиғида барча йўловчи поездлари тўхтаб қолди. Тозалаш ишларидан сўнг, соат 18:30 да икки йўл очилиб, қатнов қайта тикланди. Шунга қарамай, айрим поездлар ҳали ҳам кечикишлар билан ҳаракатланмоқда.
Метра расмийлари йўловчиларга Union Pacific West линиясидан муқобил йўл сифатида фойдаланишни тавсия қилмоқда. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.







