Эрон авиақатновларга қўйилган тақиқни узайтирди
Ички ва халқаро рейслар 18 июнгача бекор қилинди.

Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб ички ва халқаро авиақатновларга жорий этилган вақтинчалик тақиқни 18 июнь соат 02:30 гача узайтирди. Бу ҳақда мамлакатнинг йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги вакили Мажид Ахаван хабар берди.
“Чоршанба куни соат 02:00гача барча ички ва халқаро рейслар бекор қилинади. Фуқаролардан аэропортларга бормаслик ва парвозлар ҳолатини фақат расмий манбалар орқали кузатишни сўраймиз”, — дейилади расмий баёнотда.
Тақиққа нима сабаб бўлгани аниқ очиқланмаган бўлсада, расмийлар хавфсизлик ва эҳтиёт чораларини асосий сабаб сифатида кўрсатмоқда.







