Жаҳон

Исроил Эрон Қуролли Кучлар раҳбарини ўлдирди

У лавозимга атиги бир неча кун олдин тайинланган эди.

Исроил Эрон Қуролли Кучлар раҳбарини ўлдирди

Исроил ҳарбийларига кўра, Эрон Қуролли Кучлар Бош штабининг янги раҳбари генерал Али Шадмони Теҳронда амалга оширилган аниқлаштирилган зарба натижасида ҳалок бўлган. У лавозимга атиги бир неча кун олдин, аввалги раҳбар Муҳаммад Богерий номаълум ҳужумда ҳалок бўлганидан кейин тайинланган эди.

 

Али Шадмони узоқ йиллар давомида Эроннинг ҳарбий тузилмалари, жумладан, “Исломий инқилоб посбонлари корпуси” билан яқин ҳамкорликда фаолият юритган. У Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ҳарбий масалалар бўйича энг ишончли маслаҳатчиларидан бири бўлган.

 

Зарба Исроил махсус кучлари ва разведка хизматлари томонидан режалаштирилган бўлиши тахмин қилинмоқда. Исроил томони ушбу операцияни Эроннинг минтақадаги ҳарбий фаоллигига ва Ливан ҳамда Сурия орқали қурол етказиб беришга қарши чора сифатида баҳоламоқда.

 

Эрон ҳукумати воқеани ҳали расман тасдиқламаган бўлсада, Теҳрондаги хавфсизлик даражаси оширилган, ҳарбий объектлар атрофида кучайтирилган назорат ўрнатилган. Бу ҳолат икки давлат ўртасидаги аллақачон кескин бўлган зиддиятларнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Исроил Эрон Қуролли Кучлар раҳбарини ўлдирди | Zamon.uz