Жаҳон

Океан тубида ноёб “сув ости мўъжизаси” аниқланди

Мўъжиза 700 метр чуқурликда топилган.

Океан тубида ноёб “сув ости мўъжизаси” аниқланди

Олимлар Жанубий Атлантика океанидаги Жанубий Сандвич ороллари яқинида ноёб сув ости экотизимини кашф этдилар. 700 метр чуқурликда олиб борилган 35 кунлик экспедиция давомида илгари номаълум бўлган ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси қайд этилди.

 

Мазкур ҳудудда гидротермал тешиклар, иссиқ сув мўрилари, қизил маржонлар, паразит балиқлар, ноёб салянгозлар ва бошқа экзотик жонзотлар аниқланди. Тадқиқотчилар бу муҳитни ўзгача, ранг-баранг ва экологик жиҳатдан ўта бой деб таърифламоқда.

 

Кашфиётнинг энг диққатга сазовор жиҳати — илгари фақат назарий жиҳатдан мавжуд деб ҳисобланган «Акаротаксис» турига мансуб балиқларнинг илк бор суратга олиниши бўлди. Бу балиқлар мутлақо қоронғу ва юқори босимли муҳитда яшайди.

 

Мутахассислар бу сув ости ҳудудини Ер юзидаги энг ажралган ва биологик хилма-хиллиги юқори жойлардан бири сифатида тасвирламоқда. Кашфиёт келажакда океан ҳаёти ва сайёрамиздаги ҳаёт турлари ҳақида чуқурроқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Океан тубида ноёб “сув ости мўъжизаси” аниқланди | Zamon.uz