Жаҳон

OpenAI АҚШ Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолади

ChatGPT яратувчилари АҚШ мудофаа соҳаси учун AI ишлаб чиқади.

OpenAI АҚШ Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолади

 

Сунъий интеллект технологияси бўйича етакчи компания ҳисобланган OpenAI АҚШ Мудофаа вазирлиги билан 200 миллион долларлик йирик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда компания расмий блогида эълон қилинди.

 

Шартнома доирасида OpenAI миллий хавфсизлик соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган илғор сунъий интеллект тизимининг прототипини ишлаб чиқади. Лойиҳада мудофаа тизимининг ҳарбий ва маъмурий-таҳлилий бўлинмалари эҳтиёжлари инобатга олинади.

 

Мазкур ишлар 2026 йилнинг июль ойигача якунланиши режалаштирилган. Шартнома АҚШ мудофаа сиёсатида сунъий интеллект технологияларининг стратегик ролини яна бир бор тасдиқлайди.

custom img

Россия Киевга беш соат давом этган йирик ракета ҳужумини уюштирди

Украина пойтахтига қарийб 40 та "Искандер-М" баллистик ва "Сиркон" гипертовушли ракеталари учирилган.

custom img

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида икки соатлик отишма юз берди

Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган "террорчилар"ни тўхтатишга уринган.

custom img

АҚШда ака-ука Тейтлар Буюк Британия сўрови билан ҳибсга олинди

Эндрю ва Тристан Тейт зўрлаш, одам савдоси ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда. Уларнинг апрель ойида Ўзбекистонга келгани ҳам танқид остида қолганди.

custom img

Ливан Президенти Трамп билан Исроил бўйича музокаралар учун АҚШга йўл олди

Томонлар ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ливан жанубидан олиб чиқиш ва минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

custom img

Белгия босиб олинган Фаластин ерларида ишлаб чиқарилган Исроил маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади

Испания, Нидерландия, Словения ва Ирландия ҳам шундай чекловлар жорий этган эди.

custom img

Норвегияда сўнгги 100 йилдаги энг йирик ёнғин юз берди

Ҳодиса сабаб юзлаб аҳоли эвакуация қилинди.

custom img

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленскийга кўра, зарба берилган омборларда дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар сақланган.

custom img

Аномал иссиқ фонида электр истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми аввалги рекордлардан ҳам юқори бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"