Швецияда Россия ваколатхонасига ҳужум уюштирилди
Стокголмда Россия савдо миссиясига дрон бўёқ ҳужуми уюштирилди.

Швециянинг пойтахти Стокголмда жойлашган Россия савдо миссиясига учувчисиз учиш аппарати ёрдамида ҳужум уюштирилди. Дрон ваколатхона биносининг кириш қисмига бўёқ қопини ташлаган.
Хабарларга кўра, ушбу воқеа ҳақида Россиянинг Стокголмдаги элчихонаси расмий баёнот билан чиққан.
“Бу ҳодиса сўнгги пайтларда дипломатик ваколатхонамиз биноларига қарши уюштирилаётган ҳужумлар церийасининг давоми бўлиб, ходимларимиз хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ҳамда ваколатхона мулкига зарар етказади”, — дейилади элчихона Телеграм каналида жойлаштирилган расмий мурожаатда.
Расмийлар дрон ҳужумини провокацион ҳаракат сифатида баҳоламоқда ва Швеция расмийларидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.







