Трамп Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди
Йиғилишда АҚШнинг энг юқори даражадаги расмийлари қатнашади.

АҚШ президенти Доналд Трамп “Катта еттилик” саммитидан муддатидан олдин қайтиб, Оқ уйда Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни буюрди. Бу ҳақда Fox News ва CNN телеканаллари хабар берди.
Fox News мухбири Трампнинг қарорини Х (аввалги Твиттер) тармоғида эълон қилди, орадан кўп ўтмай CNN ҳам маълумотни президент маъмуриятидаги манбага таяниб тасдиқлади.
Йиғилишда АҚШнинг энг юқори даражадаги расмийлари — давлат котиби, мудофаа вазири ва миллий разведка директори иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур қарор глобал вазиятдаги кескинликлар фонида қабул қилинган бўлиб, Трамп маъмуриятининг хавфсизликка доир стратегик ёндашувларини муҳокама қилиш мақсадини кўзламоқда.







