Жаҳон

АҚШ ҳарбий кемалари Баҳрайндаги базани тарк этди

АҚШ денгиз кучлари Форс кўрфазидан чиқиб кетди.

АҚШ ҳарбий кемалари Баҳрайндаги базани тарк этди

 

Хабарларга кўра, сунъий йўлдош тасвирлари Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 5-операцион флоти жойлашган базада АҚШ ҳарбий кемаларининг тўлиқ йўқлигини қайд этди.

 

Мониторинг маълумотларига кўра, илгари база акваториясида лангарда турган бир нечта жанговар кема, тўртта мина трали ва махсус операциялар кемаси ҳозирда мавжуд эмас. Уларнинг аниқ қаэрга йўл олгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

 

Мутахассислар бу ҳаракатни кескинлик даврида қўлланиладиган хавфсизлик стратегиясининг бир қисми сифатида изоҳламоқда. Ҳарбий кемаларни тарқатиш — уларни можарога яқин ҳудудлардан вақтинча чекиниши — ҳар хил флотлар томонидан можароларга тайёргарлик ва эҳтиёт чораси сифатида қўлланилади.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Баҳрайндаги денгиз базаси Форс кўрфази ҳудудида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у Эроннинг жанубий қирғоқларига яқин жойлашган. Мазкур база нафақат АҚШ, балки Буюк Британия денгиз кучлари учун ҳам муҳим операцион марказ ҳисобланади.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"