АҚШ Исроилдаги элчихонасини вақтинча ёпди
Мамлакатдаги барча консулликлар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилади.

АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси 20 июнгача вақтинча ёпилади. Бу ҳақда элчихона расмий сайтида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.
Баёнотда айтилишича, АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонаси ҳамда мамлакатдаги барча консулликлар фаолияти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳозирча Исроилда қолади, уларга хавфсизлик нуқтайи назаридан бошпана яқинида бўлиш қатъий тавсия этилган.
Ушбу қарор Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида қабул қилинган. Минтақада хавфсизлик вазияти ёмонлашгани сабабли эҳтиёт чораси сифатида АҚШ дипломатик миссияларининг фаолияти чекланмоқда.
Расмийлар элчихона ишининг қайта тикланиши хавфсизлик ҳолатига боғлиқ бўлишини билдирган. Дипломатик ваколатхона фуқароларга зарурат бўлмаганда ҳаракатланмасликни ва элчихона сайтини янгиланишлар учун кузатиб боришни тавсия қилган.







