Жаҳон

Исроил қаттиқ цензура жорий қилди

Мухбирларга репортаж олиб бориш тақиқланди.

Исроил қаттиқ цензура жорий қилди

Исроил полицияси Эрон зарбасидан кейин Хайфа шаҳрида хорижий журналистларга репортаж олиб боришни қатъиян тақиқлади. Бу ҳудудда мамлакатдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилгани айтилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар горизонт чизиғини суратга олаётган бир нечта мухбирларни ҳибсга олиб, уларнинг техник воситалари ва ускуналарини мусодара қилган. Ушбу чоралар хавфсизлик нуқтайи назаридан зарур, деб изоҳ берилган.

 

Аввалроқ Исроил Мудофаа армияси фуқароларга зарба берилган жойлар ва у ерда етказилган зарарнинг сурат ҳамда видеоларини эълон қилишни ман этган эди. Бу огоҳлантириш стратегик объектларга оид тасвирлар оммага тарқалганидан сўнг жорий қилинган.

 

Экспертларга кўра, бу цензура Исроилнинг стратегик иншоотларини оммавий ахборот воситаларида ёритилишидан ҳимоялашга қаратилган бўлиб, хавфсизлик таҳдидлари кучайган шароитда амалга оширилмоқда.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"