Жаҳон

Намибияда SIM-картасиз ишлайдиган телефон яратилди

Қурилма радиочастоталар орқали қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради.

Намибияда SIM-картасиз ишлайдиган телефон яратилди

Намибиялик ёш ихтирочи Симон Петрус SIM-карта ва эфир вақти (airtime) талаб қилмайдиган мобил телефонни яратди. Мазкур телефон анъанавий уяли алоқа тармоқларидан фойдаланмасдан, радиочастоталар орқали бевосита қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Қурилма мустақил алоқа тизими сифатида ишлайди ва ҳар қандай тармоқ, трафик ёки SIM-картага эҳтиёж сезмайди.

 

Симон Петрус бу лойиҳани талабалик даврида, қайта ишланган эски электрон қурилмалар – уй телефони, телевизор ва икки томонлама радиолардан фойдаланиб яратган. У телефонни қисқа тўлқинли частоталарда ишлайдиган алоқа қурилмаси сифатида ишлаб чиққан.

 

Телефоннинг яна бир жиҳати – у қўшимча функцияларни ҳам ўз ичига олади. Қурилмага кичик телевизор, LED чироқ, вентилятор ва USB қувватлаш портлари ўрнатилган. Уларнинг барчаси битта оддий радиаторли тизим орқали қувватланади.

 

Симон Петрус ихтиросини илк бор мактаб илмий ярмаркасида тақдим этиб, кенг жамоатчилик эътиборини қозонган ва мукофот соҳиби бўлган. Шундан сўнг у маҳаллий ҳамда халқаро оммавий ахборот воситаларининг ҳам диққат марказига тушган.

 

Бироқ Петрус ўрта мактабдан кейин олий таълимга киришда қийинчиликларга дуч келган. У 2023 йилда электроника муҳандислиги бўйича диплом олганига қарамай, ҳозирда ишсиз экани айтилмоқда. Унинг телефон ихтироси ҳали тижоратлаштирилмаган ва бозорга чиқарилмаган.

custom img

Нигерияда қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир қуролли гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

custom img

Покистонда муссон ёмғирлари қурбонлари сони 107 нафарга етди

Метеорологлар ҳафта ўрталаридан бошлаб яна кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

custom img

Угандада очликдан 19 киши вафот этди

Расмийлар яқин икки ой давомида 9 400 тонна озиқ-овқат ёрдамини аҳолига етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Испанияда жазирама оқибатида 3 800 дан ортиқ одам вафот этди

2026 йилнинг биринчи ярми мамлакатда сўнгги 65 йил ичидаги энг иссиқ давр бўлди.

custom img

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3 200 нафардан ошди

Эпидемия асосан мамлакатнинг шарқидаги Итури вилоятида авж олмоқда.

custom img

Россия урушни бошламаган — Путин

Россия президентининг айтишича, Москва Украинадаги урушни бошламаган, балки Киев томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатларга жавоб қайтарган.

custom img

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

custom img

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

Тахминлар Эрон ТИВ раҳбарининг Каспий денгизидаги Эрон кемасига қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"