Хитой элчихонаси Теҳрондан эвакуация қилинмоқда
Хитой фуқароларини Эронни зудлик билан тарк этишга чақирди.

Хитой Халқ Республикаси Эрон пойтахти Теҳрондаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оилаларини эвакуация қилишни бошлади.
Маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати Эрон атрофида кучайиб бораётган ҳарбий-сиёсий танглик сабабли ўз фуқароларидан мамлакатни зудлик билан тарк этишни сўраган.
Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига Ислом Республикасига сафар қилишдан тийилишни қатъиян тавсия қилган. Бу эҳтиёт чораси мавжуд хавф-хатарлар билан боғлиқ бўлиб, Хитой фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Эвакуация фонида Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётгани кузатилмоқда. Бу ҳолат бошқа хорижий давлатлар томонидан ҳам дипломатик ва хавфсизлик чоралари кўрилишига олиб келиши мумкин.








