Жаҳон

Хитой ядро қуролларини кўпайтиришда дунёда етакчилик қилмоқда

Хозирда мамлакатда 600 та жангавор каллак мавжуд.

Хитой ядро қуролларини кўпайтиришда дунёда етакчилик қилмоқда

Стокголм тинчлик институтининг (СИПРИ) ҳисоботига кўра, Хитой кетма-кет учинчи йил ядро арсеналини кенгайтиришда дунёда етакчига айланган. 2025 йил бошида мамлакатда 600 та жанговар каллак мавжуд бўлиб, бу уни АҚШ ва Россиядан кейинги учинчи ўринга олиб чиқди.

 

Сўнгги йилларда Хитой ҳар йили 100 дан ортиқ янги ядро каллак қўшмоқда. Шунингдек, мамлакат шимоли ва шарқидаги чўл ҳудудларида 350 та қитъалараро ракета шахтаси қурилган ёки қурилмоқда.

 

Бошқа ядровий давлатлардан фарқли ўлароқ, Хитой тинчлик даврида ҳам ракеталарга жанговар каллаклар жойлаштиришни бошлаган. Экспертларнинг фикрича, 2030 йилга келиб Хитой ядро қуроли ташувчилари сони бўйича АҚШ ва Россияга етиб олиши мумкин.

 

СИПРИ экспертлари ядровий қуролларни камайтириш жараёни тўхтаганини, аксинча, қуролланиш ва ядровий риторика кучайиб бораётганини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.