Жаҳон

Еврокомиссия Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи

Ҳозирги мавжуд импорт шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Еврокомиссия Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи

Еврокомиссия 2028 йилга бориб Россиядан газ импортини тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда. Ушбу режага кўра, барча Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия гази харидини буткул тўхтатади.

 

Бу ташаббус ЕИнинг энергетик мустақиллигини ошириш, шунингдек, геосиёсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида илгари сурилган. Комиссиянинг фикрича, Россиядан энергияга боғлиқлик Европанинг сиёсий ва иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

 

Режада муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, суюқ газ (LNG) импортини кенгайтириш ва қайта тикланувчи энергия турларига ўтишни жадаллаштириш назарда тутилган.

 

Ҳозирча баъзи аъзо давлатлар бу режанинг амалга оширилиш муддати ва иқтисодий оқибатлари борасида эҳтиёткорлик билан муносабат билдирмоқда. Шу билан бирга, Еврокомиссия режани босқичма-босқич амалга оширишга ва зарурий инфратузилмани яратишга ваъда бермоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Еврокомиссия Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи | Zamon.uz