Жаҳон

Америкалик саёҳатчи Гиннес рекордини янгилади

У 499 кунда 195 та мамлакатни кезиб чиқди.

Америкалик саёҳатчи Гиннес рекордини янгилади

 

АҚШнинг Детройт шаҳридан 36 ёшли режиссёр Майкл Зервос 499 кун ичида дунёнинг барча 195 мамлакатини кезиб чиқиб, Гиннеснинг янги рекордчисига айланди. Бу аввалги натижадан 55 кун тезроқ амалга оширилган.

 

Зервос саёҳатини 2024 йил 18 январь куни бошлаган. У уйини сотиб, биринчи бўлиб Россия, сўнгра Туркияга йўл олган ва бутун Африка, Яқин Шарқ, Осиё, Океания, Европа, Жанубий Америка ва Кариб минтақаси бўйлаб сафар қилган. Ҳар бир мамлакатда камида бир тун қолган, Ватикандан ташқари, у ерда меҳмонхоналар мавжуд эмас.

 

Зервос 2025 йил январь ойида Бокуга ҳам ташриф буюриб, шаҳар маданияти, миллий таомлари ва одамларидан чуқур таассурот олган. У Озарбайжон пойтахтини “энг севимли шаҳарларидан бири” деб атаган.

 

Саёҳат давомида Зервос ҳар бир мамлакатда маҳаллий аҳолига "ҳаётдаги энг бахтли лаҳзаси қайси эди?" деган савол билан мурожаат қилган. Озарбайжонликлардан бири учун бу — арман истилосидан озод қилинган ҳудудга қайтган куни бўлган.

 

Зервоснинг сўзларига кўра, Самоадаги То-Суа табиий депрессияси, Бутан монастирлари ва Лесотодаги “осмон Шоҳлиги” уни энг кўп ҳайратга солган манзиллар бўлган.

 

2025 йил 30 май куни якунланган глобал саёҳатдан сўнг, Зервос “одатий ҳаёт”га қайтганини, аммо дунёни кезиш тажрибаси унинг онгини ва дунёқарашини абадий ўзгартирганини таъкидлади.

 

Гиннес рекордлар китобида тан олинган 195 мамлакат БМТга аъзо бўлган 193 давлат, ҳамда кузатувчи мақомига эга Ватикан ва Фаластинни ўз ичига олади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.