Жаҳон

Чехияда сохта стоматолог қўлга олинди

22 ёшли йигит YouTube’дан ўрганиб, беморларнинг тишини олган.

Чехияда сохта стоматолог қўлга олинди

 

Чехияда тиббий билим ва лицензияга эга бўлмаган оила аъзолари ноқонуний стоматологик хизмат кўрсатгани аниқланган. 22 ёшли йигит интернетдаги дарсларга асосланиб ўзини тиш шифокори сифатида танитиб, беморларнинг тишларини даволаган. У ҳатто илдиз каналларини тозалаш, тишларни олиб ташлаш, ва беҳушлик қилиш каби мураккаб муолажаларни ҳам мустақил амалга оширган.

 

Маълумотларга кўра, бу ишлар 2023 йилда Гавличкув-Брод шаҳрида очилган яширин клиникада олиб борилган. Йигитга унинг 50 ёшли онаси (соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган) ва 44 ёшли қариндоши ёрдам берган. Аёл дори воситалари ва стоматологик материалларга расмий кириш ҳуқуқига эга бўлиб, ноқонуний муолажалар учун керакли воситаларни етказиб берган. Эркак эса клиника жойини таъминлаган ва протез тайёрлаш билан шуғулланган.

 

Полиция томонидан қўлга олинган ушбу оила Чехия соғлиқни сақлаш тизими хавфсизлигига жиддий таҳдид солганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.