Исроил хакерлари Эрон телевидениеси эфирини бузишди
Давлат тўнтаришига чақирув эфирга узатилди.

Исроилга алоқадор хакерлар Эрон давлат телевидениесининг эфирини бузиб, мамлакат фуқароларини оммавий норозиликка ва давлат тўнтаришига чақирувчи видеони эфирга узатишди. Бу ҳақда "Озод Эрон" Телеграм канали хабар бермоқда.
Эфирдаги тасвирда экраннинг юқори ўнг бурчагида “Лео” – яъни “кўтарилган шер” рамзи пайдо бўлган. Бу рамз Исроилнинг эҳтимолий кибероперацияси ва Эрон тарихидаги эски тимсоллар билан боғланган.
Видеода қуйидаги чақириқлар янгра: “Режим сизнинг пулингизни ҳимоя қила олмади. Ўрнингдан тур, бу сизнинг лаҳзангиз! Кўчаларга чиқинг. Келажагингизни назорат қилинг”.
Бу ҳодиса Эрон киберхавфсизлиги ва ички барқарорлиги юзасидан яна бир бор жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.







