Жаҳон

Камбоджа Таиланд маҳсулотлари ва сериалларини тақиқлади

Бу чоралар икки давлат ўртасидаги чегаравий можаролар кучайгани ортидан кўрилган.

Камбоджа Таиланд маҳсулотлари ва сериалларини тақиқлади

Камбоджа Таиланд мева-сабзавотларини, шунингдек сериал ва фильмларини импорт қилишни тақиқлади. Ташқи сиёсий зиддиятлар, хусусан, баҳсли ҳудудда юз берган отишмада камбоджалик аскарлар ҳалок бўлгани вазиятни кескинлаштирди. Жавобан, Камбоджа Таиланд маҳсулотларини божхона назоратидан ўтказишни тўхтатди, виза муддатларини қисқартирди ва Таиланд интернет хизматларини чеклади.

 

Камбоджанинг собиқ раҳбари Хун Сен томонидан эълон қилинган сиёсий ультиматум ортидан 17 июндан бошлаб Таиланднинг озиқ-овқат маҳсулотларига тақиқ кучга кирди. 18 июнь куни ўн минглаб камбоджаликлар расмий ҳукумат позициясини қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқди.

 

Ушбу можаронинг илдизи 1953 йилга – Франциянинг минтақани тарк этган даврига бориб тақалади. 2003 йилда Ангкор Ват ибодатхонаси атрофида юзага келган тарихий баҳслар ва элчихонага уюштирилган ҳужумлар ҳам муносабатларни ёмонлаштирган эди.

 

Айни вақтда Камбоджа можарони Халқаро суд орқали ҳал қилиш тарафдори бўлса, Таиланд бу масалани фақат бевосита музокаралар билан ечмоқчи.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Камбоджа Таиланд маҳсулотлари ва сериалларини тақиқлади | Zamon.uz