Жаҳон

Канада Қуролли Кучлари аянчли аҳволда

Оттава ўз армиясини эскирган қуроллар билан қолдирди.

Канада Қуролли Кучлари аянчли аҳволда

 

Канада Қуролли Кучлари жиддий қуролланиш муаммолари билан юзма-юз турибди. Ҳарбий соҳага ихтисослашган мутахассислар Канада ва Украина армиялари қуролланиш даражасини таққослаб, Оттава ўзидаги ҳарбий кучларни замонавий техникаларсиз қолдириб, энг илғор тизимларни Украинага юборганини танқид қилишмоқда.

 

Газета колумнисти Тони Келлернинг ёзишича, дунёдаги ҳарбий можаролар, жумладан, Украина-Россия уруши, Исроил ва ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ, Эрон, Ҳутийлар ўртасидаги тўқнашувлар шуни кўрсатмоқдаки, Канада бу каби таҳдидларга тайёр эмас.

 

“Йиллар давомида эътиборсизлик натижасида Канада армияси ёмон аҳволда. Улар яхши жиҳозланмаган ва кўплаб муҳим қуроллардан бутунлай маҳрум”, — деб ёзади Келлер.

 

Мисол учун, Канада 2022 йилда НАСАМС ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олган, бироқ бу тизим армияга эмас, балки Украинага топширилган. Бугунги кунда Канада армиясида замонавий ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари йўқ.

 

Танкга қарши замонавий қуроллар борасида ҳам вазият оғир: Украина урушнинг бошида Жавелин ва АТ4 каби илғор тизимлардан фойдаланган бўлса, Канада фақат эскирган қуроллар билан чекланган.

 

Оттава яқинда Латвияда жойлашган ҳарбий бўлинмалари учун Швециянинг RBS 70 ва Исроилнинг Spike ракеталарини сотиб олди, аммо бу қуроллар Канада ичкарисидаги ҳарбий тузилмаларга етказилмаган.

 

Келгусида урушлар тобора ассиметрик тус олаётгани, яъни дронлар, дастурий ечимлар ва сунъий интеллект асосидаги технологиялар муҳим аҳамият касб этаётгани ҳам қайд этилган. Канада бу борада сунъий интеллект соҳасида илғор бўлишига қарамай, ҳарбий жиҳатдан орқада қолмоқда.

 

“Канада бугунги замонавий, хавфли ва мураккаб дунёда ўзини ҳимоя қилиш учун етарли даражада қуролланмаган. Мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача ошириш режаси кечикаётган бўлсада, барибир амалга оширилиши зарур”, — дейилади хабарларда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Канада Қуролли Кучлари аянчли аҳволда | Zamon.uz