Жаҳон

Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

Россия раҳбари Украина президенти билан музокарага очиқлигини билдирди.

Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

 

Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан бўлган учрашувда баён қилди, деб хабар беради РБК манбаси.

 

Путиннинг айтишича, у Зеленский билан учрашувни истисно қилмайди, бироқ Киевда бундай учрашув якунлари бўйича битим имзолаш ваколати бор-йўқлиги масаласида шубҳалари борлигини таъкидлади.

 

“Агар бу учрашув шунчаки ўтириш ёки гапни чўзиш учун эмас, балки муҳокамаларга нуқта қўйишнинг якуний босқичи бўлса — у ҳолда мумкин”, — деди Путин.

 

Шунингдек, Россия раҳбари Москва ва Киев музокарачилари ўртасидаги алоқалар давом этаётганини маълум қилди. Навбатдаги учрашув 22 июндан кейин бўлиши мумкин.

 

Путин, шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг Украина билан музокараларда кўрсатаётган воситачилик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, миннатдорчилик билдирди.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди | Zamon.uz