Шакар нархи сўнгги тўрт йилдаги энг паст даражага тушди
Ҳиндистон ва Таиланд экспорти шакар нархини пасайтирди.

London Intercontinental Exchange (ICE) маълумотларига кўра, июль ойидаги хом шакар фючерслари нархи 1,6 фоизга пасайиб, бир фунт (0,45 кг) учун 0,1582 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2021 йил апрелидан буён энг паст даража сифатида қайд этилди, деб ёзади RBC.
Шу ой бошидан бери шакар нархи 7,2 фоизга, жорий йилнинг 17 мартидан эса 21 фоизга камайган.
Нархларнинг тушишига асосий сабаб сифатида Ҳиндистон ва Таиланд томонидан шакар экспорти ҳажмининг ортиши кутилаётгани кўрсатилмоқда. Бу мамлакатлар дунёдаги энг йирик шакар ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ҳисобланади.
Экспертларнинг фикрича, етказиб бериш ҳажмининг ортиши глобал бозорда таклифни кўпайтириб, нархлар босимини кучайтирган.







