Жаҳон

Хитой доллар ҳукмронлигини тугатмоқчи

Бу ҳақда Хитой Халқ банки губернатори маълум қилди.

Хитой доллар ҳукмронлигини тугатмоқчи

Хитой глобал молиявий тизимда АҚШ долларининг устунлигига қарши кўп қутбли валюта тартибини илгари сурмоқда. 19 июнь куни Шанхайда бўлиб ўтган молиявий форумда Хитой Халқ банки губернатори Пан Гонгшенг шу фикрни билдирди.

 

Унинг айтишича, долларга асосланган тизим ўрнига кўпроқ валюталар иштирок этадиган тартиб глобал молиявий барқарорликни яхшироқ ҳимоя қилади. Бу ғоя Хитойнинг доллар таъсирини чеклашга қаратилган ҳаракатларидан биридир.

 

Пан бу баёнотни Эвропа Марказий банки президенти Кристин Лагарднинг “Financial Times” нашрида эълон қилинган мақоласи ортидан билдирди. Лагард доллар устунлигининг сўроқ остида қолганини ва “глобал эвро” дақиқаси келганини таъкидлаган эди.

 

Хитойнинг валюта ташаббуси, гарчи янги бўлсада, ҳали ҳам глобал миқёсда қад ростлаш учун долзарб муаммоларга дуч келмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой доллар ҳукмронлигини тугатмоқчи | Zamon.uz