Япониянинг 20 млрд долларлик хатоси
Кансаи халқаро аэропорти 31 йил давомида 12 метрга чўккан.

Японияда 1994 йилда сунъий оролда қурилган Кансаи халқаро аэропорти замонавий даврнинг энг қиммат муҳандислик хатоларидан бири сифатида тилга олинмоқда.
Сўнгги 31 йил давомида аэропорт платформаси 12 метрга чўккан. Мутахассислар прогнозига кўра, у 2056 йилга бориб денгиз сатҳига тенглашади.
Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳа учун Япония ҳукумати 20 миллиард доллар сарфлаган.
Шунга қарамай, аэропорт ҳали ҳам фаолият юритмоқда ва ҳукумат чўкиш жараёнини секинлаштириш бўйича чоралар кўрмоқда.







