Жаҳон

Ҳаво ифлосланиши саратондан хавфлироқ бўлиши мумкин

Буюк Британияда ҳар ҳафта 500 киши заҳарли ҳаво қурбони бўлмоқда.

Ҳаво ифлосланиши саратондан хавфлироқ бўлиши мумкин

 

Буюк Британияда ҳавонинг ифлосланиши нафақат экологик, балки жиддий соғлиқни сақлаш ва иқтисодий инқирозга айланган. Қироллик шифокорлар коллежи томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳар ҳафта 500 дан ортиқ фуқаролар заҳарли ҳаво оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Йиллик ҳисобда бу рақам 30 мингдан ортади.

 

The Guardian нашрининг ёзишича, ушбу фожиали статистика атроф-муҳитдаги ифлосланиш, меҳнат унумдорлигининг пасайиши, сурункали касалликлар ва соғлиқни тиклаш учун қилинаётган улкан харажатларга боғлиқ. Фақат ҳаво ифлосланишининг ўзи ҳафтасига мамлакат бюджетига 500 миллион фунт стерлингдан ортиқ зарар етказмоқда.

 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳаводаги зарарли моддаларнинг ҳатто энг паст миқдори ҳам инсон организмига – айниқса юрак-қон томир, нафас йўллари, руҳий ҳолат ва мия фаолиятига салбий таъсир қилади. Заҳарли ҳаво британияликларнинг ўртача умрини 1,8 йилга қисқартириши мумкин.

 

Экспертларнинг огоҳлантиришича, ҳавонинг ифлосланиши дунёдаги энг хавфли ўлим сабабларидан бирига айланиб бормоқда — саратон ва чекишдан кейин учинчи ўринда туради.

 

Шу сабабли, тиббиёт мутахассислари ҳукуматни бу муаммони миллий соғлиқни сақлаш инқирози сифатида тан олишга ва қатъий чоралар кўришга чақирмоқда. Расмий рақамларга кўра, ҳар йили мамлакат иқтисодиёти атроф-муҳит сабабли 27 миллиард фунт стерлинг зарар кўради.

 

Британия ҳукумати жавобан 575 миллион фунт ажратилганини билдирган ва бу йўналишда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилган. Бироқ экспертлар бу етарли эмаслигини ва муаммо тубдан ҳал қилинмагунча инсон саломатлигига хавф сақланишини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.