Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўради
Россия Ташқи ишлар вазирлигига ариза келиб тушган.

Машҳур америкалик миллиардер ва СпасеХ асосчиси Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси вице-спикери Владислав Даванков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Маскнинг сиёсий бошпана сўрови бўйича аризасини олган ва бир ой ичида бу масалада расмий жавоб берилиши кутилмоқда.
Даванков Маскнинг айрим ҳаракатларини «хато» деб атади, бироқ бу хатоларни кечириш мумкинлигини ҳам таъкидлади. “Агар бу сафар бу иш амалга ошмаса ҳам, биз уни доимо Россияда кутамиз. У технология ва узоқни кўра билиш борасида ноёб истеъдод эгаси”, — деди у.
Ҳозирча Илон Маск бу масалада шахсан изоҳ бермаган. У илгари Твиттеръдаги сиёсий баёнотлари ва АҚШ ҳукумати билан келишмовчиликлари сабаб кўп бора танқид остида қолган эди.







