Жаҳон

Украина раҳбари Путин билан учрашишга тайёр

Зеленский урушни 2029 йилгача тугатиш ниятида эканини билдирди.

Украина раҳбари Путин билан учрашишга тайёр

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан уруш 2029 йилгача, яъни АҚШ президенти Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати тугашидан олдин якунланиши кераклигини таъкидлади.

 

Маълум қилинишича, Зеленский бу фикрни ўзининг навбатдаги кечки видеомурожаатида баён қилган.

 

“Ҳеч қандай ультиматум бўлмаслиги керак. Бизга ҳақиқий сулҳ керак. Урушни адолатли якунлаш зарур. Украина энг юқори даражадаги музокараларга тайёр, бу даража эса қарорлар қабул қилиш босқичидир. Мен Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашишга тайёрман — агар у қарорлар қабул қила оладиган бўлса”, — деди Зеленский.

 

Украина раҳбари шунингдек, АҚШнинг ҳозирги президенти Доналд Трампга катта умид боғлаётганини ҳам билдирган.

 

“Биз урушни Трампнинг президентлиги даврида тугатмоқчимиз. Мен унинг ёрдами ва АҚШнинг глобал таъсир кучига жуда ишонаман. Бизга санкциялар, дипломатия ва хавфсизлик кафолатлари керак”, — дея таъкидлади у.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 47-президент сифатида қайта сайланса, Доналд Трампнинг иккинчи муддатидаги президентлиги 2029 йил 20 январда якунланади.

custom img

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш, қонун устуворлигини тиклаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга ундашни сўраган.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"