Жаҳон

Владимир Путин мултфилм қаҳрамонига айланиши мумкин

Путин “Простоквашино” қаҳрамони сифатида пайдо бўлиши мумкин.

Владимир Путин мултфилм қаҳрамонига айланиши мумкин

Россия президенти Владимир Путин машҳур мултфилм – “Простоквашино” сюжетига кириб, анимацион қаҳрамонга айланиши мумкин.

 

Маълум қилинишича, бу ҳақда “Союзмултфилм” директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилган.

 

Унинг таъкидлашича, бу ғоя Россия маданиятини хорижда тарғиб қилиш, яъни “юмшоқ куч” стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Путин ва мушук Матроскин дуэти бутун дунё томошабинларига ёқиши мумкин бўлган ёрқин, ноодатий ва эсда қоларли тандем сифатида тасвирланмоқда.

 

Муҳокама мавзусига Индонезиянинг Модена Сорпоратион вакили Майкл Жизаранинг нутқи сабаб бўлган. У Осиё мамлакатларида Россия маданиятини янада фаол тарғиб этишни таклиф қилган.

 

Қайд этилишича, “Простоквашино” бугунги кунда машҳурлик жиҳатидан ҳатто “Маша ва Айиқ” мултфилмидан ҳам ўзиб кетган.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Владимир Путин мултфилм қаҳрамонига айланиши мумкин | Zamon.uz