АҚШ Форс кўрфазига иккита ҳарбий самолёт юборди
Парвозлар нима мақсадда амалга оширилгани ошкор этилмаган.

АҚШ Форс кўрфазига иккита Lockheed C-5M Super Galaxy ҳарбий транспорт самолётини жўнатди. Бу ҳақда авиация кузатув платформалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, самолётлардан бири Туркиянинг Адана шаҳрига етиб борган. Иккинчи самолёт эса Италия ҳудудидаги Авиано авиабазасидан ҳавога кўтарилган.
Иккинчи самолёт Саудия Арабистони ва Миср ҳудудлари устида парвоз қилган. Кейинчалик у ўз базасига қайтган, аммо юк ёки топшириқ тафсилотлари ошкор этилмаган.







