Жаҳон

БАА, Қатар, Қувайт ҳаво ҳудудини ёпди

БААдаги сайёҳлар уруш хавфини турлича қабул қилмоқда.

БАА, Қатар, Қувайт ҳаво ҳудудини ёпди

 

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият тобора кескинлашар экан, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Қатардан сўнг ўз ҳаво ҳудудини фуқаро авиацияси учун вақтинча ёпди. Бу қарор Эроннинг АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бериши мумкинлиги фонида қабул қилинди.

 

Эрон расмийлари АҚШнинг ядровий объектларга қилган сўнгги ҳужумлари учун “тўғридан-тўғри жавоб” берилишини билдирар экан, асосий нишон сифатида Қатардаги Ал-Удейд ҳарбий авиабазасини тилга олишди. Бу ерда 10 мингдан ортиқ АҚШ ҳарбий хизматчилари, стратегик авиация ва муҳим техникалар жойлаштирилган. Шунга қарамай, БАА ҳаво ҳудудининг ёпилиши минтақадаги бошқа АҚШ объектларининг, хусусан, Дубай ва Абу-Даби яқинидаги Ал-Дҳафра авиабазаси ҳамда Жебел Али портининг ҳам хавф остида эканлигини кўрсатмоқда.

 

БААдаги россиялик сайёҳлар бу ҳолатга турлича муносабат билдирмоқда. Баъзилари портлашлардан чўчиб, бошпана қидирмоқда. Бошқалари эса вазиятга бефарқ кўриниб, ҳатто ракета ҳужумларини видеога олишга тайёр. “Бу бир умрда бир марта бўладиган воқеа. Дўстларим билан бу лаҳзани суратга оламиз,” — дейди Дубайда дам олаётган россиялик сайёҳ Сергей.

 

Мутахассислар хавфсизликни сақлаш, одамлар гавжум жойлардан узоқлашиш ва расмий ахборот манбаларини кузатиб боришни тавсия қилмоқда. БАА осмонининг ёпилиши парвозлар кечикиши ва йўналишларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкинлиги сабабли саёҳатчиларга авиакомпаниялари билан алоқада бўлиш тавсия этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Эрон ракеталари Европанинг Кипр ороли устидан учиб ўтган ва кўплаб сайёҳларни қўрқитган эди. Ижтимоий тармоқларда бассейн бўйида дам олаётган туристлар ракета учишини кузатган видеолар тез тарқалди. "Тунги осмон қўрқинчли томошага айланди", — деб ёзди улардан бири.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"