Британия ҳукумати сайт ребрендингига 673 минг доллар сарфлади
Ребрендинг доирасида фон ранги қорадан кўкка ўзгартирилган.

Британия ҳукумати расмий gov.uk сайтининг дизайнини янгилаш учун қарийб 673 минг доллар (532 минг фунт стерлинг) сарфлади. Daily Mail нашрининг ёзишича, ребрендинг доирасида фон ранги қорадан кўкка ўзгартирилди, домендаги нуқта эса марказий ҳолатга кўчирилди.
Лойиҳа халқаро реклама агентлиги М&С Саатчи томонидан амалга оширилиб, умумий шартномалар қиймати 750 минг фунтгача баҳоланган. Харажатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Бу янгиланиш ижтимоий тармоқларда ва давлат хизматчилари форумларида танқидларга учради. Айрим фойдаланувчилар: “Кимдир чиндан ҳам нуқтани суриш учун пул олдими?”, — деб истеҳзо билан ёзишди. Бошқалар эса янги дизайнни "арзонкор", 'ножўя" ва “диққатдан ҳоли” деб атади.
Реформ УК партияси вакили Зиа Юсуф бу ҳаракатни “солиқ тўловчиларга нисбатан очиқ ҳурматсизлик” деб баҳолади. Ҳукуматсиз ташкилотлар ҳам бу харажатни кераксиз деб ҳисоблаб, ҳукуматни асосий хизматларга эмас, "кўринишга" эътибор қаратаётганликда айблади.
Расмийлар эса харажатларни оқлаб, ребрендинг нафақат логотип, балки бутун веб, мобил ва илова платформалари учун кенгайтирилган визуал ўзгаришларни ҳам ўз ичига олганини таъкидлашди. Сайт охирги бор 2012 йилда янгиланган эди.







