Жаҳон

Эрон ядровий иншоотларида вайронагарчиликлар аниқланган

Эрон иншоотларида портлаш оқибатлари жиддий бўлиши мумкин.

Эрон ядровий иншоотларида вайронагарчиликлар аниқланган

 

Халқаро атом энергияси агентлиги (IAEA) Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий объектларига АҚШ томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумларидан сўнг жиддий шикастлар қайд этилганини маълум қилди. Агентлик бош директори Рафаэл Гросси бу ҳақда IAEA Бошқарув кенгашининг фавқулодда йиғилишида баёнот берди.

 

Гроссининг сўзларига кўра, Фордодаги уран бойитиш марказида ер сатҳида ўқ-дорилар тушган чуқурликлар — воронкалар — аниқ кўзга ташланмоқда. Бу эса АҚШнинг ҳаво зарбалари ҳақидаги баёнотларига мос тушади.

 

“Аммо ҳозирча ер ости инфратузилмасига етказилган аниқ зарарни баҳолашнинг имкони йўқ”, — деди Гросси.

 

Унинг таъкидлашича, Фордодаги сантрифужлар портлашларга жуда сезгир, ва портлаш кучи ядро иншоотларига “жуда катта зарар етказган бўлиши” эҳтимолини кучайтиради. Шунга қарамай, Эрон расмийлари IAEA'га берган маълумотга кўра, периметрдан ташқарида радиация сатҳининг ошиши қайд этилмаган.

 

Бош директор, шунингдек, Натанз ва Исфаҳондаги иншоотларда ҳам вайронагарчиликлар аниқланганини тасдиқлади.

 

Исфаҳонда уранни қайта ишлаш билан боғлиқ бинолар, шунингдек бойитилган ёқилғини сақлаш учун ишлатилган ер ости туннеллар зарарланган. Натанздаги уранни бойитиш маркази ҳам нишонга олинган.

 

IAEA Эрондаги вазиятни кузатишда давом этмоқда ва Теҳронни ҳар қандай ҳодиса ёки фавқулодда вазиятлар юзасидан агентлик марказий аппаратини тезкор хабардор қилишга чақирди.

 

Маълумот учун, Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Бир кундан кам фурсатда Эрон ҳам жавоб ҳужумини уюштирди. АҚШ эса бу можарога 22 июнга ўтар кечаси кириб, Эроннинг учта асосий ядровий объектига — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга зарба берди. Можаро давом этмоқда, томонлар йўқотишлар ҳақида маълумот бермоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"